Ўзгидромет фавқулодда хабар берди

Бугун, 5 август куни Ўзгидромет мутахассислари фавқулодда хабар тарқатди.

Уларга кўра, жорий йилнинг 6-8 август кунлари ёғингарчилик кутилаётгани муносабати билан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, хусусан:

  • Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари учун;
  • Фарғона вилоятининг Сўх, Шохимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида сел ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга саёҳат қилаётган ҳайдовчилар эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълум қилган эди.