Ўзгидромет фавқулодда хабар эълон қилди

Ўзгидромет декабр ойи бошида об-ҳаво ёмонлашгани ҳақида фавқулодда хабар берди.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 1-5 декабр кунлари республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келади.

3-5-декабр кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи -4…-7 даражагача, 0…+3 даражагача пасаяди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида ҳаво ҳарорати кечаси -10… -13, кундузи -4 … -7 даражагача тушиши кутилмоқда.