Ўзгидромет фавқулодда хабар эълон қилди

Синоптиклар Ўзбекистонда 1-2 декабр кунлари об-ҳаво ўзгариши ҳақида фавқулодда хабар тарқатди.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 1-2 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон вилоятларидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво олиб келиши кутилмоқда.

1-2 декабр кунлари республикада ҳаво ҳароратининг кескин ошиши фонида шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Айрим вилоят ва туманларда чанг бўрони бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14-ноябр куни синоптиклар ҳам фавқулодда хабар эълон қилиб, ўзбек халқини совуқдан, шунингдек, ҳаво ҳароратининг кескин пасайишидан огоҳлантирган эди.