Ўзгидромет мутахассислари фавқулодда хабар тарқатди

Ўзгидромет Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент вилоятида қор кўчкиси хавфи ҳақида огоҳлантиради.

«Ўзгидромет» мутахассисларининг маълум қилишича, 23 ноябрьдан 25 ноябрьга қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чотқол тоғ тизимидаги Чимён трактида қор кўчкиси хавфи эълон қилинган.

Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларда ҳаракатланадиган ҳайдовчилар эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

17-ноябрь куни ўтган ҳафта охирида мамлакатнинг айрим ҳудудларида қор кўчкиси хавфи борлиги хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ синоптиклар бу ҳафта ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилганди.

Ўзгидромет хабарига кўра, республикада ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, сешанба куни кечаси Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. 21-22-ноябрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи мавжуд.