Ўзгидромет қор кўчкиси хавфи ҳақида хабар берди

Ўзгидромет фуқароларни қор кўчкиси хавфи туфайли эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 18—22-ноябр кунлари кутилаётган қисқа муддатли ёмғир ва ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгариши муносабати билан республиканинг қуйидаги тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинган:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Шаҳрисабз ва Қамашин туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариёси, Узун, Бойсун ва Қумқўрғон вилоятларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин туманида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон ва Бўстонлиқ туманларида, шунингдек, “Чимён” трактида;
  • Наманган вилояти: Поп вилоятида ва Қамчиқ довонида;
  • Фарғона вилояти: Сўх ва Фарғона вилоятларида.

Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга кетаётган ҳайдовчилар эҳтиёт чораларини кўришга чақирилди.