Ўзгидромет сел келиши ҳақида огоҳлантирмоқда

Бугун, 28-июл куни Ўзгидромет мутахассислари фавқулодда хабар тарқатди.

Уларга кўра, 29 июл – 1 август кунлари кутилаётган ёмғир муносабати билан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, хусусан:

  • Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари учун;

  • Фарғона вилоятининг Сўх, Шохимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида сел ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга саёҳат қилаётган ҳайдовчилар эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.