Ўзгидромет бир ҳафта давомида мамлакатда кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Уларга кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистонда иссиқ ҳаво давом этади. Республика ҳудудида ҳаво ҳарорати 38-43 даража, жанубий ва чўл зонасида айрим жойларда 44-45 даражагача исиқ бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида жазирама кучаяди.21-23 июл кунлари кундузи ҳаво 43-45° гача, шимолий, жанубий ва чўл зонасида баъзи жойларда 47° гача исиши мумкин. 23 июл куни республика шимолида иссиқликнинг босқичма-босқич пасайиши бошланади, ҳаво ҳарорати 37-42 даражагача пасаяди.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамолнинг 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонли қор ёғиши кутилмоқда. Жойларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
18-24 июл кунлари Қирғизистон ҳудудидан музлик сел оқимлари Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудуди орқали ўтиши мумкин.