Жаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда илк бор ўтказилади

2026-йилда биринчи марта Ўзбекистонда Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўтказилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.

Тегишли қарор душанба куни Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) Бош ассамблеясида қабул қилинди.

Ўзбекистон, Полша ва Замбия номзод сифатида иштирок этиш учун ариза топширган. Бироқ Полша ва Замбия ҳукумат кафолат хатлари йуқлиги сабабли финал босқичида иштирок эта олмади.

Делегатларнинг аксарияти танловнинг Ўзбекистонда ўтказилишини ёқлаб овоз берди. Тахминларга кўра, мусобақа Тошкент ёки Самарқандда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон бу мусобақаларга илк бор мезбонлик қилади. 2024 йилда Будапештда (Венгрия) Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтади.