Жамшид Хўжаев: Ўзбекистоннинг ЖСТ га аъзо бўлиш жараёни тезлашади

Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ислоҳотларнинг устувор йўналишлари ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, ислоҳотларнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • қонун устуворлигини таъминлаш;
  • суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;
  • коррупцияга қарши самарали кураш;
  • банк-молия тизимини давр талаблари асосида такомиллаштириш;
  • давлат улушига эга йирик саноат ва инфратузилма корхоналарини хусусийлаштириш;
  • Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига кириши ва унинг тўлақонли аъзоси бўлиш жараёнини тезлаштириш.

Энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш ҳам кенгайтирилади.