Жанубий Корея пойтахтида Алишер Навоий ҳайкали очилди

Сеул марказида буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкали очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

16 декабр куни Корея Республикаси пойтахтида атоқли бобомиз хотирасига ўрнатилган бюстнинг очилиш маросими Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ва Шавкат Мирзиёевнинг ушбу мамлакатга давлат ташрифи муносабати билан ўтказилди.

Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов, Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин, Олий Мажлис депутати Виктор Пак, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ва Корея Республикаси жамоатчилиги депутатлари иштирок этди.

Маросим иштирокчилари илк бор улуғ Навоийнинг янги ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

Бугунги кунда Токио, Шанхай, Вашингтон, Москва, Минск, Боку, Мозори Шариф, Ўш ва Душанбе шаҳарларида Алишер Навоийга ҳайкаллар ўрнатилган.