2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасалари ўқувчилари учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси харид қилиш маҳаллий бюджет ва «Темир дафтар», «Аёллар дафтарлари», «Ёшлар дафтарлари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
2022-йил 10-августдан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқарувчиларнинг савдо нуқталари ташкил этилади.
Таълим муассасаси томонидан кўзга кўринган жойларга мактаб формасини қаердан ва қандай харид қилиш ҳақида тегишли эълон жойлаштирилади, ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади.