27 январ куни Ҳиндистонда Нью-Деҳлининг ушбу минтақа давлатлари билан оʻзаро ҳамкорлигига багʻишланган “Ҳиндистон-Марказий Осиё” биринчи саммити боʻлиб оʻтади.
Бу ҳақда чоршанба куни Ҳиндистон ТИВ матбуот-релизида маълум қилинди.
“Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 2022-йилнинг 27-январ куни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирокида виртуал форматда “Ҳиндистон – Марказий Осиё” биринчи саммитини ўтказади”, — дейилади ТИВ хабарида.
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигида қайд этилганидек, “Ҳиндистон-Марказий Осиё биринчи саммити Нью-Деҳли ва ушбу минтақа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кучайиб бораётганининг акси бўлади”.
Учрашувда лидерлар Ҳиндистон-Марказий Осиё муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш чораларини муҳокама қилишлари кутилмоқда. Шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар, айниқса минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашадилар”, — дейилади Ҳиндистон ТИВ хабарида.
26-январ Республика куни муносабати билан бўлиб ўтган ҳарбий парадда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари фахрий меҳмон бўлиши керак эди, Нью-Деҳли ҳатто Қозоғистон, Қирғʻизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентларига ҳам тегишли таклифномалар юборди. Бироқ, кейинчалик коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли, режалар бекор қилинди.