АҚШ элчиси АОКАнинг сўз эркинлигини чекловчи оммавий ахборот воситаларига йуллаган хатига изоҳ берди

АҚШ элчиси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг (АОКА) ҳаракатларидан ҳафсаласини пир қилди.

Эслатиб ўтамиз! Идора таҳририят ходимларини «текширилмаган маълумотларга асосланиб» материалларни нашр этиш, шунингдек, вазиятни «бир томонлама ва ҳиссиётлар таъсири остида» ёритишда «жиддий ҳуқуқий оқибатлар» ҳақида огоҳлантирди.

Ушбу ҳолатни 28 ноябр куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблум изоҳлади.

У яқинда АОКА томонидан мустақил оммавий ахборот воситаларига босим ўтказиш ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлганлигини твиттерда ёзди.

“Ўзбекистоннинг улкан ислоҳотлари муваффақиятга эришиш учун эркин ва очиқ матбуотга муҳтож. АОКА босими бунга тўғри келмайди”, – деди у.

Олдинроқ Германия ва Буюк Британиянинг элчилари ҳам вазиятга изоҳ беришган эди.