АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга келди

21 август куни АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистон-Amerika ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда парламентлараро ёрдамни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келди.

Делегация таркибида АҚШ Конгрессидаги Ўзбекистон Кокус ҳамраиси, Миссисипи штатидан республикачи конгрессмен Трент Келли ва Вакиллар палатасининг йўллар ва воситалар қўмитаси аъзоси, Иллинойс штатидан республикачи конгрессмен Дерин Лахуд ҳамда уларнинг ходимлари бор.

Америкалик қонунчилар Ўзбекистонда Сенат ва Қонунчилик палатаси раҳбарияти, республика вазирликлари ва идоралари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Ташриф давомида делегация мамлакатнинг тарихий ва маданий мероси билан яқиндан танишади.

Бу ташриф 2017 йилдан бери АҚШ Конгресси аъзоларининг Ўзбекистонга еттинчи сафари бўлди. АҚШ қонунчиларидан иборат икки партияли гуруҳ ўтган йили икки марта мамлакатга ташриф буюрди, улардан бирига Нью-Йоркдан Вакиллар Палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раиси Грегори Микс бошчилик қилди.