АҚШ сенаторлари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича олиб борилаётган ислоҳотлардан норози

Бир гуруҳ америкалик сенаторлар Оқ уй маъмурияти ва АҚШ Давлат департаментини Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари чекланиши билан боғлиқ вазиятга таъсир ўтказишга чақирди.

Давлат котиби Энтони Блинкенга мактубни демократ сенаторлар Боб Менендес (Нью-Джерси), Крис Ван Холлен (Мэриленд), Дик Дурбин (Иллинойс), Кирстен Гиллибранд (Нью-Йорк), Шеррод Браун (Огайо) ва Бен Кардин (Мериленд) имзолади.

Боб Менендез ҳам тегишли пресс-релизни эълон қилди.

Мактубда айтилишича, икки давлат вакиллари шу ой охирида стратегик шериклик бўйича биринчи мулоқот доирасида учрашади.

АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилганидан сўнг Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатларимиз манфаатларимиз ва қадриятларимиз учун янада муҳимроқ бўлди. Хавфсизлик ва терроризмга қарши курашни мувофиқлаштиришни кучайтирар эканмиз, ҳамкорликда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари муҳимлигини ҳам таъкидлашимиз керак”, — дейилади мактубда.

Таъкидланишича, мазкур учрашув “АҚШнинг Ўзбекистон билан муносабатларининг асосий таркибий қисми сифатида инсон ҳуқуқларига ҳурматни қарор топтириш” учун ноёб имконият яратади.

“Ислоҳотларга қарамай, Ўзбекистон дунёдаги энг репрессив давлатлардан бири бўлиб қолмоқда ва сўнгги ютуқларга путур етказиш хавфи бор”, – деди сенаторлар.

Халқ вакиллари сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чекланиши, шунингдек, сиёсий либераллаштириш йулида силжиш ё‘қлигидан хавотир билдирди.

Бундан ташқари, сенаторлар Ўзбекистон ҳукуматини ислоҳотларни амалда давом эттириш ва жиноят қонунчилигини ислоҳ қилишга чақирдилар.

Хулоса қилиб айтганда, сенаторлар гуруҳи Оқ уй маъмурияти ва Давлат департаментини Ўзбекистон вакиллари билан учрашув чоғида юқоридаги муаммоларни кўтариш ва муҳокама қилишга чақирди.