Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили этиб тайинланди

Президент фармони билан Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов янги лавозимга тайинланди.

Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, президентнинг тегишли фармони билан Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойи охирида Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.

Бундан ташқари, Владимир Норов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Унга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг вазифаларини бажариш ҳам юкланган.