Афғонистон ўз қўшниларига, жумладан, Ўзбекистонга электр энергияси бўйича қарзини тўлаган

Афғонистоннинг “Hasht-e Subh Daily” нашри хабарига кўра, Афғонистон икки йил давомида тўпланган электр энергияси учун бир қанча давлатлар, жумладан, Ўзбекистон олдидаги қарзини муваффақиятли тўлаган.

Бу маълумотни энергетика компанияси вакили Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) Ҳикматуллоҳ Майванди тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, Эрон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга бўлган жами 627 миллион доллар қарз тўлиқ тўланган. Бу маблағнинг бир қисми мамлакатни 2021-йил августигача бошқарган Ашраф Ғанининг аввалги ҳукуматига тўғри келган.

Жорий йилнинг январ ойида ҳам 320 миллион кВт/соатга тенг 15,99 миллион долларлик қўшимча электр энергияси харид қилинди. Бугунги кунга келиб, 1 феврал ҳолатига кўра, Ўзбекистонга 1,24 миллион доллар миқдорида кичик қарз қолмоқда.