Афғонистондан “Толибон” ҳаракати делегацияси Тошкентга келди

Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттаки бошчилигидаги муваққат ҳукумат делегатсияси Тошкентга келди. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, делегация “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этади.

Тадбир 25-26 июл кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. .