Агар АҚШ афғон учувчиларини мамлакатдан олиб чиқмаса, Ўзбекистон уларни депортация қилади

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатимиз ҳудудида бўлган афғон учувчиларини депортация қилишга мажбур бўлишини эълон қилди. Агар Қўшма Штатлар бу одамларни қисқа вақт ичида олиб чиқмаса, қўшни Афғонистон билан зиддиятларга йул қўймаслик учун бундай чоралар кўрилади.

Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal газетаси маълумотли манбаларга таяниб ёзмоқда.
Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг, Ҳарбий ҳаво кучларининг учувчилари мамлакатдан қўшни Ўзбекистонга қочиб кетишди.

Газетани сўзларига кўра, биз бортда юзлаб одамлар — учувчиларнинг қариндошлари ва ҳамкасблари бўлган 46 та самолёт ва вертолёт ҳақида гапираяпмиз.

Таъкидланганидек, ҳарбий учувчилар ҳаво ҳужумларида, юзлаб жангарилар ўлдирилгани учун Толибоннинг (бир нечта давлатларда тақиқланган ташкилот) «энг ёмон душманлари» дан бири ҳисобланади.

Умуман олганда, 585 афғонистонлик шу тарзда Ўзбекистонга келган, улар ҳозирда COVID-19 билан касалланганлар учун вақтинчалик касалхона биносида яшайдилар. Толибон (бир нечта давлатларда тақиқланган ташкилот) Афғонистонга самолёт ва учувчиларни қайтаришни талаб қилмоқда.

Бундай вазиятда Тошкент Вашингтондан Кобул билан муносабатларни кескинлаштирмаслик учун Афғонистон фуқароларини тезроқ учинчи давлатларга кўчиришни сўрайди.

Шарҳ сифатида, АҚШ Давлат департаменти Афғонистон фуқароларининг Афғонистонда узоқ муддатли хавфсизлигини таъминлаш учун барча имкониятларни кўриб чиқаётганини билдирди.