Қайта тикланувчи энергия манбалари институти директори тайинланди

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Азиз Алимуҳамедов ўз фаолиятини Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий тадқиқот институти директори лавозимидан бошлаган.

Бунгача А.Алимухамедов энергетика вазирининг фан ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун, институт илмий ташкилот сифатида давлат буюртмалари ва дастурларини амалга оширишда, фундаментал ва амалий тадқиқотларда иштирок этади.

Институт директори ва унинг ўринбосарлари энергетика вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, Институт директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг буйруғи асосида лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.