«Миллий тикланиш» партияси етакчисининг айтишича, бундай аксияларни ўтказиш ғаразли сиёсий мақсадларни кўзлашдир.
«Ўлмас полк» – «юмшоқ куч» намойиши – Совет Иттифоқининг тарғибот қуроли эди. Биз бундай намойишларга қаршимиз!», деб ёзди Алишер Қодиров Телеграмдаги каналида.
Унинг сўзларига кўра, инсониятнинг фашизм устидан қозонилган ғалабасида ўзбек халқининг хизматлари катта, аммо ҳалок бўлганлар хотирасининг қадри уларнинг суратларини шаҳар бўйлаб олиб юришида эмас.
«Қаҳрамонларимизнинг пок хотирасини асраб-авайлаш, ғаразли сиёсий мақсадлар йўлида яна бир бор қурбон бўлмаслик керак!», дея хулоса қилди «Миллий тикланиш» партияси етакчиси.
Еслатиб ўтамиз, «Ўлмас полк» халқаро жамоатчилик фуқаролик-ватанпарварлик ҳаракати бўлиб, ҳар йили 9-май куни Ғалаба кунини нишонлашда акция-марши ўтказади. Иштирокчилар ўзларининг қариндошлари – уруш қатнашчиларининг фотосуратлари билан шаҳар кўчалари бўйлаб колонна бўлиб ўтишади.