Алишер Усмонов иши Германия ва Ўзбекистон ўртасида тортишувларга сабаб бўлди – ОАВ

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Германияда пул ювишда гумон қилинаётган иш Германия ва Ўзбекистон ўртасида сиёсий қарама-қаршиликларга сабаб бўлди, деб ёзади Германиянинг Spiegel журнали.

Нашрнинг ёзишича, Тегернзее шаҳридаги Усмоновга тегишли экани айтилаётган виллаларда тинтув ўтказилгандан сўнг «немис ва ўзбек дипломатлари ўртасида музокаралар» бўлиб ўтган.

Журналнинг ёзишича, Ўзбекистон расмийлари тинтувлар бўйича муҳокама қилиш учун сентябрь ойи охирида Германиянинг Тошкентдаги элчисини чақирган. Нашрнинг ёзишича, Усмоновнинг иши Берлиндаги энг юқори доираларга етиб борган.

Spiegel нашрининг ёзишича, бу мавзуни Ўзбекистон элчиси Германия ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан кўтарган, у ҳам Германия жиноий полиция департаменти билан учрашишга уринган, бироқ дипломат бунга эриша олмади.

Журналнинг ёзишича, тинтувлар Усмоновнинг «ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонунни бузганлик, жиноий даромадларни легаллаштириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш»да гумонланаётгани билан боғлиқ. Хусусан, нашрнинг ёзишича, 2014 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда Усмонов жами 555 миллион еврога яқин солиқ тўлашдан бўйин товлаган.

28 февраль куни Европа Иттифоқи Усмоновни санкциялар рўйхатига киритди. Кейинчалик маълум бўлишича, тадбиркор ушбу санкциялар устидан шикоят қилган, унинг даъвоси 29 апрел куни Люксембургдаги Европа Иттифоқи судида рўйхатга олинган. Усмоновнинг матбуот котиби айбловларни рад этади. Германия Федерал ташқи ишлар вазирлиги нашрнинг сўровига жавобан дипломатик музокаралар мазмунига изоҳ бермаслигини маълум қилди.