Андижон ва Навоий вилоятларида солиқ идоралари раҳбарлари алмаштирилди

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг икки вилоятида —Андижон ва Навоийда солиқ идоралари раҳбарларини тайинлаш бўлиб ўтган.

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Равшан Насимов Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлди.

Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин у Навоий вилояти давлат солиқ бошқармасини бошқарган.

Равшан Насимов 1971 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Солиқ тизимида 1993 йилдан бери ишлайди.

Ўз навбатида, Анваржон Ботиралиев Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Илгари у Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Анваржон Ботиралиев 1977 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2001 йилда Фарғона давлат университетини, 2004 йилда Банк-молия академиясини тугатган.

1997 йилдан бери солиқ тизимида ишлайди.