Андижон вилояти прокурори лавозимидан озод этилди

Бош прокуратурада кадрлар алмашинуви бўлиб ўтди. Андижон вилояти прокурори Ғайрат Фозилов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов ма’лум қилди.

Фозилов касбий фаолиятида йул қўйган хато ва камчиликлари учун Бош прокурорнинг жорий йил 25-ноябрдаги буйруғига асосан лавозимидан озод этилган эди.

Маълумки, у бу лавозимда 2018 йилнинг январ ойидан бери ишлаб келаётган эди.

Эшмурод Жўраев Андижон вилояти прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У аввал Бош прокуратура департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган.