Қатар Амирининг Ўзбекистонга ташрифи: Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари

Куни кеча Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Хамад Ал Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Самарқанд аэропортда меҳмонни шахсан Президент кутиб оладиган жойга айланди.

Тантанали маросимдан сўнг миллий куй-қўшиқлар ва рақслар жўрлигида икки давлат раҳбарлари Самарқанднинг машҳур диққатга сазовор жойларини томоша қилишди.

Шавкат Мирзиёев ва Шайх Тамим бин Хамад Ал Соний Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейида бўлди, сўнг Афросиёб музейи ва Регистон майдонига боришди.

Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг муҳташам меъморчилик дурдоналари меҳмоннинг эътиборини тортди.