Бугун, 2023-йилнинг 15-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Алоев таркибига МДҲ Бош котибининг биринчи ўринбосари Леонид Анфимов кирувчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси делегацияси билан учрашди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва МДҲ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, қўшма дастурларни амалга ошириш, шунингдек, режалаштирилган кўп томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
.