Байден Россияни АҚШнинг душмани деб эълон қилди

Жозеф Байден Москва унинг АҚШ президенти бўлишини истамаслигини яна бир бор таъкидлади.

АҚШ Демократик партиясидан президентликка номзод Жозеф Байден, Пенсилвания штатидаги CNN телеканали томонидан ўтказилган тадбирда нутқ сўзлаб, Россияни АҚШнинг душмани эканлигига ишонишини билдирди.

«Сизнингча, Россия душманми?» — сўради бошловчи Байден. «Мен Россия душман эканлигига ишонаман. Мен чиндан ҳам шундай деб ўйлайман», — деди демократлардан АҚШ президентлигига номзод.

Байден, шунингдек, Россиянинг Америка сайлов жараёнига гўёки аралашуви ва унга тегишли айбловларга муносабати ҳақида сўралди. Бунга жавобан АҚШнинг собиқ витсе-президенти, агар бундай уринишлар исботланса, «жазо келади» деб ишонтирди.

«Мен урушни назарда тутмайман, лекин улар бунинг нархини тўлайдилар, бу иқтисодий нарх бўлади», деди Байден.

Бошловчи ундан қандай «иқтисодий нарх» хаёлида бўлганига ойдинлик киритишини сўради.

«Бу ҳақда батафсилроқ гапириш мен учун шошилинч бўлар эди. Аммо мен сизни ишонтириб айтаманки, улар нархни тўлайдилар», — дея хулоса қилди демократ. Байден, шунингдек, унинг президент бўлишини Москва истамаслиги ҳақидаги даъвосини такрорлади.

Байден АҚШнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий кучлари тўғрисида сўралганда, Қўшма Штатлар дунёда ҳаддан ташқари катта ҳарбий кучга муҳтож эмас деб жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ витсе-президенти сифатида у «АҚШнинг Афғонистондаги иштирокини сезиларли даражада кўпайишига қарши эди».

«Агар керак бўлса, АҚШга қарши ташқаридан террористик ҳаракатларга жавоб беришимиз кераклигини аниқ айта олишимиз керак. Бунинг учун катта куч бўлиши шарт эмас», деди Байден.

Эслатиб ўтамиз! 29 феврал куни Доҳада АҚШ ва Толибон (дунёнинг бир қанча давлатларида тақиқланган ташкилот) билан тинчлик битимини имзолашди.

Келишувларга кўра, Қўшма Штатлар, унинг иттифоқчилари ва коалитсия 14 ой ичида барча қўшинларини Афғонистондан олиб чиқмоқчи. Толибон Афғонистон ҳудудидан АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатлар учун фойдаланмасликка кафолат беради.

Шартномага кўра, ҳаракатнинг 5000 га яқин тарафдорлари ва толиблар қўлидаги 1000 тагача одам доимий ва кенг қамровли сулҳ тўғрисида афғонистонлараро музокаралар бошланишидан олдин ишончни кучайтириш чоралари сифатида озод қилиниши керак.