Бугун, 1 июл ва. ҳақида. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бангладеш Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Муҳаммад Жаҳонгир Алама билан музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Бангладеш ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Бангладешнинг БМТ ва бошқа кўп томонлама институтлар доирасидаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Бангладеш томони билан тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Бангладешнинг йирик компанияларининг Ўзбекистонда, жумладан, ихтисослаштирилган эркин иқтисодий зоналар ҳудудида тўқимачилик кластерларини ташкил этишда иштирок этиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича қўшма инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Икки мамлакат тадбиркорлик субектлари, Савдо-саноат палаталари, тўқимачилик уюшмалари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди.
Томонлар, шунингдек, яқин вақт ичида Ўзбекистон-Бангладеш ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказиш масаласини ўрганиш ниятида эканликларини маълум қилди.