Баъзи ўзбекистонликлар ҳайдовчлик гувоҳномасини бепул олишлари мумкин бўлади

sans-serif;">Ўзбекистонда айрим тоифадаги фуқаролар бепул ўқиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имкониятига эга бўладилар.

Бу ҳақда ёшлар агентлиги ва «Ватанпарвар» ўртасидаги учрашув пайтида хабар берилди. Қайд этилишича, «Темир Дафтар» ва «Ёшлар Дафтари» таркибига киритилган фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномасини бепул олишлари мумкин.

Ушбу дафтарларда бўлган фуқаролар B ва C тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишлари мумкин. Таъкидлаш жоизки, «Темир Дафтар» ва «Ёшлар Дафтари» аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш учун яратилган.