Берлинда «Ўзбекистон Республикасининг археологик хазиналари» кўргазмаси бўлиб ўтди

Берлиндаги Джеймс Саймон галереясида «Ўзбекистон археологик хазиналари» кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

«Искандар Зулқарнайндан Кушонлар империясигача» мавзусида Ўзбекистон ва Берлин музейлари коллекцияларидан 350 дан ортиқ қадимий ашёлар ўрин олган.

Тадбир жамиятда катта қизиқиш уйғотди, кўплаб санъат ва тарих ихлосмандларини ўзига тортди.

Кўргазмага қўйилган экспонатлар замонавий Ўзбекистон ва Марказий Осиё ҳудудидаги илк давлатларнинг бой маданияти ва тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

Кушонлар салтанатининг Далварзинтепа ва Халчаён манзилгоҳларидан аристократлар, жангчилар ва зодагон аёлларнинг ҳайкаллари шулар жумласидандир.

Кўргазмага қарийб тўрт йил давомида тайёргарлик кўрган Ўзбекистон ва Германиядан ташриф буюрган археолог, тарихчи, санъатшунос ва музей ходимлари иштирокида ташкил этилди.

Главы РУз и ФРГ открыли в Берлине выставку культурного наследия Узбекистана

Фото: Ўзбекистон Республикаси ва Германия раҳбарлари Берлинда Ўзбекистон маданий мероси кўргазмасини очди

Немис мутахассислари билан биргаликда 50 га яқин қимматбаҳо ашёлар қайта тикланди.

Кўргазма 2024-йил 14-январга қадар давом этади ва Ўзбекистоннинг бой маданияти ва тарихи билан танишиш учун ноёб имкониятдир.

Тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи муносабати билан икки мамлакат делегациялари, давлат ва жамоат арбоблари иштирокидаги қабул билан якунланди.