БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Мохаммед Ўзбекистон Республикасига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси билан долзарб масалалар бўйича ҳамкорликни муҳокама қилади.

8-9 июн кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Мохаммед Ўзбекистонга ташриф буюради.

ТИВ хабарига кўра, сафар давомида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади. Амина Мохаммед Олий Мажлис Сенати ва Ёшлар масалалари агентлигида музокаралар ўтказади, шунингдек, республика етакчи аёллари билан учрашади.