Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди

Жорий ҳафтада Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тим Торлот билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини қўллаб-қувватлаш бўйича келгусидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари, Enchanced GSP+, преференцияларининг кенгайтирилган тизими доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон-Буюк Британиянинг навбатдаги 26-йиғилишини ўтказишнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди. Жорий йилнинг 30-ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Савдо-саноат масалалари бўйича кенгаш муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат ишбилармон доираларининг турли соҳаларда фаолият юритаётган 200 га яқин етакчи компаниялари рўйхатдан ўтган Кенгашда иштирок этишга қизиқиши ортиб бораётганини қайд этдилар.

Шунингдек, хорижий томон Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида мамлакатимизга консалтинг ва техник ёрдам кўрсатиш орқали ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.