Бухорога Туркманистон делегацияси ташриф буюради

12 июндан 14 июнга қадар Бухоро шаҳрида Туркманистон вакиллик делегацияси иштирокида икки томонлама тадбирлар бўлиб ўтади.

Президент Сердар Бердимуҳамедов делегатсиянинг сафари тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Туркманистон телевидениесининг “Ватан” ахборот дастури.

Ўзбекистонга ташрифи доирасида Туркманистон делегацияси Туркманистон-Ўзбекистон минтақалараро форумида, Савдо-саноат палаталари ишбилармонлар кенгаши йиғилишида ва икки мамлакат ишлаб чиқариш имкониятлари кўргазмасида иштирок этади.

Бундан ташқари, Бухорода қўшма дўстлик консерти бўлиб ўтади, унда Туркманистон делегацияси ҳам иштирок этади.