Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Лубомир Фребортнинг “НКМК тарихи” музейида Навоий шаҳри ижодкор ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Дипломатик корпус раҳбари томонидан “Фарҳод” маданият саройи қошидаги бадиий студия иштирокчилари, жумладан Амира Салимова, Амирхон Аҳмедов, Нафиса Бахораимова, Шодиена Қўлдошоваларга сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.
Бу истеъдодли ёшлар Чехияда ўтказилган “Lidice 2023” 51-халқаро болалар ижодиёти кўргазмасида иштирок этиб, ғолиб бўлди.
Бундан ташқари, тадбир давомида элчи вилоят маданий меросининг муҳим элементи бўлган Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) тарихи билан танишди.
Бу учрашув нафақат иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, балки Чехия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш имконини берди.