Черногория элчиси Ўзбекистонда иш бошлади

Бугун, 29-июн ва. ҳақида. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Черногориянинг республикадаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Милорад Шчепановични қабул қилди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг Владимир Норов элчини юксак ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга самарали фаолият тилади.

Учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, тадбиркорлик субектлари ва Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, рангли металлургия, машинасозлик, фармацевтика соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва туризм бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.

Томонлар маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр экани қайд этилди. Элчи Черногория вакилларининг Ўзбекистонда ўтказиладиган йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш ниятини маълум қилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.