Давлат божхона қўмитаси тизимида катта кадр ўзгаришлари амалга оширилди

Давлат божхона қўмитаси ва вилоятлар божхона бошқармаси раҳбарларида қатор тайинловлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Мухторов Илҳом Мухторович Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ибрагимов Отабек Исмоилович Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари етиб тайинланди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Президент маъмуриятида масъул лавозимда ишлаб келган.

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Салиев Муталибжон Обиджонович Наманган вилояти божхона бошқармасига раҳбарлик қилган.

Хожиматов Олимжон Хамиджонович Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Казаков Илҳомбек Базарбаевич Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасига раҳбарлик қилди.

Кличев Мақсудбек Рахимберганович Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Муратов Бахтиёр Шавкатович Андижон вилояти божхона бошқармасига раҳбарлик қилди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Насиров Ғайрат Фархадович «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси раҳбари этиб тайинланди.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғига асосан вилоят божхона бошқармаси бошлиқларининг бир қатор ўринбосарлари тайинланди.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Илҳом Мухторов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди.

2021-йил феврал ойидан буён Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Отабек Ибрагимов Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у президент аппаратида ишлаган.