Давлат муассасаларида ходимлар сони қисқартирилади

Ўзбекистонда давлат муассасаларида ходимларни қисқартириш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Либерал -демократик партияси қурултойида Президент Шавкат Мирзиёев яқин йилларда мамлакатда давлат институтлари сонини кўпайтирмаслигини маълум қилди.

“Яқин беш йилда давлат идораларида ходимлар сонининг кўпайиши бўлмайди. Рақамлаштириш бўлади, баъзи функциялар хусусий секторга ўтади, давлат идораларида ходимлар сони камаяди. Биз баъзи вазирликлар, идоралар, бизнес уюшмалари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини кўриб чиқамиз”, — деди у.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон давлат хизматларининг замонавий турларини жорий этишни режалаштирмоқда.

Хусусан, электрон давлат хизматлари 100 фоизга етказилади. Бундан ташқари, 100 турдаги давлат хизматлари хусусий секторга ўтказилади.