Деҳқон бозорларида бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон деҳқон бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал ва максимал нархларини эълон қилди.

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатувлар ўтказилди.

2022-йил 14-июл ҳолатига кўра, озиқ-овқат нархлари қуйидагича:

суякли мол гўшти (1 кг) – 45 000 – 77 000 сўм;
қўй гўшти (1 кг) – 55 000 – 89 000 сўм;
картошка (1 кг) – 2000 – 7000 сўм;
пиёз (1 кг) – 3000-7500 сўм;
сабзи (1 кг) – 1300 – 6000 сўм;
тухум (10 дона) – 7 000 – 15 000 сўм;
гуруч (1 кг) – 5 000 – 22 000 сўм;
ўсимлик ёғи (1 л) – 15 500 – 30 000 сўм;
шакар (1 кг) – 11 000 – 18 000 сўм.

Мониторингда деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари инобатга олинди. Супермаркетлар, мини-маркетлар, дўконлардаги нархлар ҳисобга олинмаган.