Депутат Мурод Назаров ўз лавозимини тарк этди

Тадбиркор Мурод Назаровнинг депутатлик ваколатлари муддатидан аввал тугатилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

Ҳужжатни кенгаш раиси, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев имзолади.

Қайд этилишича, Назаровнинг ўзи истеъфога чиқиш ҳақида ариза берган.

Бундан ташқари, у халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг доимий комиссияси таркибидан чиқарилди.