Депутатлар Адлия вазирлигининг ваколатларини кенгайтиришга оид қонун лойиҳасини қабул қилдилар

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Адлия органлари фаолияти тизимини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасида Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси интеллектуал мулк объектларининг давлат экспертизасини ўтказиш бўйича ваколатли ташкилот сифатида белгиланган.

Шу билан бирга, интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида ортиқча қоғозбозлик ва бюрократик тўсиқларга барҳам бериш ва давлат хизматларини кўрсатиш тартибини соддалаштириш мақсадида товар белгисига гувоҳнома ва (ёки) гувоҳнома бериш муддати қисқартирилади. Товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи 10 кундан 1 иш кунигача, яъни гувоҳнома тўғридан-тўғри объект тегишли давлат реестрларида рўйхатга олинган куни QR-код билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда берилади.

Қонун лойиҳасида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида «Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланганда 50 фоизлик чегирма қўлланилиши белгиланган.

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.