«Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияга дипломатик лавозимларга номзодларни ўқитиш, тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори имзоланди. Бу ҳақда 11 январь куни эълон қилинди.
Мазкур ҳужжат Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Олий дипломатия мактаби негизида Дипломатик академия ташкил этилишини маъқуллайди.
Шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида дипломатик лавозимларга номзодларни тайёрлашни ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Дипломатик академияга ўқишга юбориладиган кадрлар захирасига қуйидаги лавозимлар тайинланиши мумкин:
- Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси;
- Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили;
- Бош консул, консул;
- маслаҳатчи-вакил, маслаҳатчи (шу жумладан савдо-иқтисодий масалалар бўйича);
- биринчи котиб, иккинчи котиб, учинчи котиб;
- Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ваколатхоналари ҳузуридаги ваколатхоналардаги атташе.
Дипломатик Академияда таълим анъанавий кундузги шаклда ҳам, масофадан туриб ҳам амалга оширилади.