Еврокомиссия Ўзбекистонга 83 миллион евро миқдорида мақсадли грантлар ажратади

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси вакиллари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” кичик қўмитасининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу ҳақда ИТСВ матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир Тошкент шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.Вафаев ва Европа комиссияси департаменти раҳбари С.Риналди ҳамраислигида бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибидаги асосий масалалар 2021-2027 йилларга мўлжалланган янги дастур цикли доирасида Еврокомиссия билан икки томонлама молиявий ва техник ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ва йуналишлари бўлди.

Хусусан, томонлар қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва “яшил ўсиш” йуналишларидаги лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, бошқарув ва рақамлаштириш, жумладан, суд-ҳуқуқ ва ф-логистика тизимлари самарадорлигини ошириш, шунингдек, Оролбўйи вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши инвестиция муҳитини яхшилаш масалаларига тўхталди.

Photo: © Europen Parliament/P.Naj-Oleari
[email protected]

Европа томони Европа Комиссиясининг Ўзбекистон учун 2021-2024 йилларга мўлжалланган 83 миллион евро миқдорида мақсадли грантлар ажратиш, шунингдек Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан биргаликда Европа жамоаси ташаббуси, ва Орол денгизи зонасини ривожлантириш бўйича техник ҳамкорлик ва молиявий ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Музокаралар натижасида Европа Комиссиясининг 2021-2027 йилларга мўлжалланган янги дастурий цикли доирасида қўшма ташаббусларни жадаллаштириш ва муваффақиятли амалга ошириш мақсадида яқин ҳамкорлик ва ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича келишувга эришилди.