Европа Иттифоқи Ўзбекистонга киберхавфсизликда ёрдам беради

Европа Иттифоқи мутахассислари ва Ўзбекистон Республикаси вакиллари БМТ ва Интерполнинг қўшма дастури доирасида киберхавфсизлик масаласи устида иш олиб боради.

1 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик масалалари бўйича минтақавий маслаҳатчиси Франсуа Пюел ўртасида видеоконференсия бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида Европа Иттифоқининг чегараларни бошқариш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш дастурлари (БОМCА/CАДАП) доирасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари салоҳиятини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича киберхавфсизлик соҳасида, хусусан, БМТнинг Террорга қарши кураш бошқармаси ва Интерполнинг “Киберхавфсизлик ва янги технологиялар” қўшма дастури доирасида ҳамкорлик масалаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди. (CT TECH), асосий донори Европа Иттифоқи ҳисобланади.