Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Икки кунлик дастур доирасида Президент Рено-Бассо Президент Шавкат Мирзиёев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда ЕТТБ бошқарувчиси Сардор Умурзоқов, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Энергетика вазири Алишер Султонов билан учрашувлар ўтказади.

ЕТТБ президенти Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам нутқ сўзлайди. У Ўзбекистоннинг барқарор инфратузилмасини, шунингдек, банк сектори ва ташқи савдосини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор битимларни имзолайди. Рено-Бассо хусусий сектор инвесторлари ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Рено-Бассо: «Бу менинг Марказий Осиёнинг энг аҳоли гавжум давлатига биринчи расмий ташрифим. Бу минтақавий иқтисодий таназзулнинг таъсирини муҳокама қилиш учун имконият бўлади.»

Еслатиб ўтамиз, ЕТТБ Ўзбекистонда 106 та лойиҳага 2,85 миллиард евродан ортиқ сармоя киритган.