Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Тошкентга келди

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Бугун, 27-июл куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди, деб ёзади «Dunyo».

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Хитой ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегацияни унинг ҳамкасби, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов кутиб олди.

Хитой ТИВ раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШХТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида, шунингдек, «ШХТ оиласи» делегациялари раҳбарлари билан бир қатор учрашувларда иштирок этиш учун ташриф буюрди. «.

ШХТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши 28-29 июл кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.