Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги музокаралар икки томонлама шартномалар имзоланиши билан якунланди.
Учрашув якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинди ва савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик соҳасида 15 миллиард долларлик шартномалар имзоланди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, имзоланган ҳужжатлар орасида:
– «Яшил» ривожланиш соҳасида сармоявий ҳамкорлик тўғрисидаги мемарандум;
– Рақамли иқтисодиёт соҳасида сармоявий ҳамкорликни кучайтириш бўйича мемарандум;
– Минерал ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
– Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги мемарандум;
– Қурилиш соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
– 2022-2025 йилларга мўлжалланган маданий алмашинув дастури;
– Миллий ахборот агентликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
– Самарқанд вилояти ва Шандун провинцияси ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим;
- Тошкент вилояти ва Чонгсин мегаполиси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида келишув;
– Бухоро вилояти ва Юньнань провинцияси ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги келишув;
– Бухоро ва Кунмин шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида келишув.
Давлат раҳбарлари, шунингдек, асосий келишувлар мустаҳкамланган, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг ҳолати ва мустаҳкамлаш истиқболларига берилган баҳони акс еттирувчи Қўшма баёнотни имзоладилар.