Хитой Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ташрифи якунлари бўйича журналистларга интервю берди.

«Дунё» агентлиги Хитойнинг етакчи давлат ахборот агентлиги «Синхуа»га таяниб, «Ван Ининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки давлат раҳбарлари ришган консенсусдан ўзаро сиёсий ишончни чуқурлаштириш ва ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида фойдаланишга келишиб олдилар», ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш, шунингдек, Хитой ва Ўзбекистон ўртасида умумий тақдир ҳамжамиятини барпо этиш бўйича қараш ва мақсадларга эриши учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш, токи икки томонлама муносабатлар ўтган ютуқларга асосланиши ва янги тараққиёт сари интилиши» деб ёзади.

Икки томон «Бир камар ва йўл» ташаббуси доирасида юқори сифатли ҳамкорликни ривожлантиришга, йиллик савдо ҳажмини имкон қадар тезроқ 10 миллиард АҚШ долларига етказишга ва янги мақсадларни белгилашга келишиб олдилар, дея қўшимча қилади агентлик.

Унга кўра, «Ван И Ўзбекистоннинг Жстга киришини Хитой қўллаб-қувватлашини ҳам маълум қилган».

Эслатиб ўтамиз, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказган ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этган эди.