Айни пайтда Хитойнинг Чангше шаҳрида 83 мамлакатдан 159 сайёҳлик шаҳарлари вакиллари иштирок этган Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари саммити ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси ҳам иштирокчи бўлиб, Самарқанд вилояти делегациясини Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Рустам Қобилов тақдим этмоқда.
Саммит бутун дунёдан ташриф буюрган меҳмонларга Самарқанднинг туризм салоҳияти ва истиқболдаги режалари тақдимоти учун майдонга айланди.
Вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов иштирок этган саммит доирасида Хитой оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил этилди.

Фото: Самарқанд делегацияси WTCF саммитида иштирок этмоқда
Бундай тадбирларда иштирок этиш туризмни ривожлантириш ва мамлакатимиз маданий меросини оммалаштириш, шунингдек, ҳудуднинг туризм салоҳиятига эътиборни қаратишда муҳим қадамдир.
Бундай тадбирлар натижасида сайёҳлар янги туристик йўналишлар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиб, саёҳатларини режалаштиришда кўпроқ маълумотга эга бўлишлари мумкин.