Хива вилоятида ҳоким жаримага тортилди

Хива ҳокими ўз лавозимига масъулиятсиз муносабатда бўлгани, шунингдек, зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда йўл қўйган камчиликлари учун жаримага тортилди.

Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима солиш тарзидаги интизомий жазога тортилди. Бу ҳақдаги фармойиш 12 ноябрь куни Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов томонидан имзоланган.

Ҳужжатга кўра, жазога «ўз лавозимига масъулиятсиз муносабатда бўлгани ва унга юклатилган вазифаларни бажаришдаги камчиликлар» сабаб бўлган. Бунинг асоси — тушунтириш хати.

Темур Давлетов 2020-йил декабр ойида Хива ҳокими етиб тайинланган эди. У бунгача Фарҳод Эрмановнинг туризм ва спортни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.