Ички ишлар вазирлиги Академиясига янги раҳбар тайинланди

Хатамов Рустам Абдуғаниевич Ички ишлар вазирлиги Академиясининг бошлиғи этиб тайинланди.

Ушбу лавозимда у Президент фармони билан лавозимидан озод қилинган Баҳодир Матлюбовни алмаштирди.

Илгари Рустам Хатамов Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.